Касаба уюшмаси ёрдам берди
19.11.2013. Қувасойлик Сусанна Маллалиевага иш берувчи бола парваришлаш таътилидан сўнг ишга қайтишга рухсат бермади. Шундан сўнг у Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига мурожаат этди.
Бугунги кунда касаба уюшмалари тизимида фуқаролар мурожаатлари масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда тизимда йўлга қўйилган “Ҳуқуқий маслаҳатхона” ва “Ишонч телефони” хизматлари ижобий самара бермоқда.
Қувасойлик Сусанна Маллалиевага иш берувчи бола парваришлаш таътилидан сўнг ишга қайтишга рухсат бермади. Шундан сўнг у Фарғона вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига мурожаат этди.
С.Маллалиева таътилга чиққунга қадар “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Фарғона филиалининг Қувасой шаҳар телекоммуникациялар боғланмаси хизматларни сотиш ва маркетинг бўлими оператори лавозимида ишлаб келган.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мутахассислари томонидан масала қонуний нуқтаи назардан чуқур ўрганиб чиқилди. Музокаралар жараёнида бирлашма ҳуқуқшунослари томонидан иш берувчига Меҳнат Кодексининг 234-моддаси талаблари, яъни, болани парваришлаш таътили даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланиши лозимлиги тушунтирилди.
Натижада, ходимнинг ўз ишини давом эттиришига эришилди.