[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

06.11.2014. «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг Андижон филиали касаба уюшма қўмитаси ҳамда «Тадбиркор аёл» ишбилармон аёллар ассоциацияси ҳамкорлигида соғлом оила бюджетини шакллантириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.

 

Унда вилоятнинг турли ҳудудларида фаолият кўрсатаётган почта-алоқа тармоғи ходимлари маблағни молиявий мақсадларга сарфлашда тежамкорлик, пулни бош­қаришнинг олтин қоидалари ҳамда ишдан бўш вақтда касаначилик билан шуғулланиш орқали қўшимча даромад топиш йўл-йўриқлари хусусида маълумот олишди. Шу билан бирга, шаҳардаги ишбилармон аёллар фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

Бундан ташқари, филиал касаба уюшма қўмитаси ёшларнинг хорижий тилларни пухта ўрганишларига кўмаклашувчи яна бир лойиҳага қўл урди. Лойиҳа доирасида вилоятнинг чекка қишлоқларидаги поч­та-алоқа бўлимларида меҳнат қилаётган ходимларнинг умумтаълим мактаблари юқори синфлари ҳамда касб-ҳунар коллежларида ўқиётган фарзандлари келгуси ойдан бошлаб тил ўргатишга ихтисослашган марказларда ҳам таҳсил оладилар. Етти ой давомида 12 нафар йигит-қиз учун режалаштирилган машғулотларнинг молиявий харажатлари касаба уюшмаси маблағи ҳисобидан қопланади.