[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.11.2014. Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши ҳамда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси юридик бўлими ҳамкорлигида давлат тижорат Халқ банки вилоят филиалида «Меҳнат қонунчилигига оид ҳужжатларнинг қўлланилиши» мавзусида семинар ўтказилди.

 

Давлат тижорат Халқ банки вилоят филиали вакиллари, туман, шаҳар филиаллари ҳуқуқшунослари, кадрлар бўйича нозирлари, касаба уюшма фаоллари иштирок этган мазкур семинарда иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солишда жамоа шартномаларининг аҳамияти, ижтимоий шериклик, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътибор қаратилди.

 

Семинарда вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши юридик бўлими раҳбари Шамсиддин Сатторов, давлат тижорат Халқ банки вилоят филиалининг кадрлар бўйича нозири Ойдин Толипова семинар иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоб беришди.