[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.12.2014. Мамлакатимизда истиқболи соҳа сифатида туризмни ривожлантириш, унинг хизмат турларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу борада касаба уюшма ташкилоталри ҳам тобора фаоллашиб бормоқда. Хусусан, ишловчиларнинг тарихий жойлар, мустақиллик йилларида бунёд этилган иншоотлар билан таништириш ушбу эзгу саъй-ҳаракатнинг узвий қисми ҳисобланади.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши “Соғлом бола йили” дастури ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтдаги маданият муассасаларида меҳнат қилаётган 50 нафар ходимнинг Самарқанд шаҳрига бир кунлик бепул саёҳатини уюштирди. Маданият ходимлари тарихий ва муқаддас қадамжоларга ташриф буюриб, ота-боболар мероси ҳамда шаҳарнинг бугунги кун қиёфаси билан яқиндан танишдилар.

 

– Тадбир жуда мароқли ва қизиқарли ўтди, – дейди 28-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Ҳожиакбар Маҳмудов. – Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Темурийлар мақбараси, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси ва бошқа зиёратгоҳлар руҳимизга янгича шукуҳ олиб киргандек бўлди, қалбларимиз ифтихор ҳиссига тўлди.