[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

09.03.2015. Муносиб яшашга интилган, фарзандларига ҳам шундай тарбия берган отахон-у онахонлар ҳамиша эъзозу эътиборда.

Наманган шаҳар қурилиш ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи касаба уюшма қўмитаси аъзолари 91 ёшни қаршилаётган, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, урушдан сўнг 56 йил мобайнида шифокорлик касбидан ардоқ топган меҳнат фахрийси Жўрахон ота Саидаҳмедовнинг хонадонида бўлишди. Суҳбат асноси отахон ҳар бир дақиқанинг қадрига етибгина мақсадга эришиш мумкинлигини бот-бот такрорлади.

Касабақўм раиси Адҳамжон Ҳожиев маъмурият ҳамкорлигида отахоннинг ўқувчилар билан учрашувини ташкил этди.

Коллеж ходимлари ва ўқувчилар отахоннинг ҳаёт йўлида учраган  машаққатлар ва уларни енгишда нималарга эътибор қаратганлиги ҳақидаги пурмаъно фикрларини катта қизиқиш билан ­тинглашди.