[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

30.07.2015. 2015 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан:

2 990 нафар 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларининг ҳар бирига 300 минг сўмдан, жами 897 млн. сўм пул мукофоти манзилли  етказилди.

26 минг 774 нафар кекса кишиларга озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, уй-жойни таъмирлаш, коммунал хизматларга ҳақ тўлаш кўринишларида жами 3 млрд. 734 млн. сўмлик ижтимоий кўмак берилди.

“Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчилар ҳолидан хабар олиниб, маданий тадбирлар ташкил этилди ва 57,6 млн. сўмлик моддий қўллаб-қувватлаш ишлари амалга оширилди.

5 178 нафар ишловчи кексалар, пенсионерлар, меҳнат фахрийлари касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул ва имтиёзли асосда соғломлаштирилди.

Тизимдаги “Турон”, “Ҳоватоғ”, “Чимён”, “Ситораи Моҳи Хоса”, “Косонсой” санаторийларида, “Аҳмад Ал-Фарғоний” дам олиш уйида 14 млрд. 395 млн.  сўмлик қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Жамоа шартномалари орқали 41 минг 856 нафар пенсияга чиқиш арафасидаги, пенсия ёшидаги шахсларга ва пенсионерларга  касаба уюшмалари ҳамда иш берувчилар ижтимоий шериклигда 12 млрд. 744 млн. сўмликдан зиёд қимматбаҳо  совғалар ва моддий ёрдам берилди.

1 243  нафар кексалар Бухоро, Самарқанд, Хива, Тошкент, Шахрисабз, Термиз шаҳарларига саёҳатга олиб борилди.