11.08.2015. Жорий йилнинг 10 августидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув марказида тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ва ҳудудий бирлашмаларнинг меҳнат муҳофазаси хизмати ходимлари, ҳудудий Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг Давлат меҳнат техник инспекторлари, “Ўзсаноатгеоконтехназорат” ва “Ўзэнергоназорат” давлат инспекциялари вакиллари учун ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди.
“Ўзбекистон Республикасида меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги талаблари ижроси устидан давлат ҳамда жамоат назорати ва текширувининг замонавий услублари” мавзуида ташкил этилган мазкур ўқув дастурида тингловчилар меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, меҳнат муносабатлари соҳасида миллий ва халқаро стандартлар каби йўналишлар бўйича малака оширмоқдалар.