19.08.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида жорий йилнинг 17 августидан Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмасининг туман ва шаҳар кенгашлари раислари учун ҳафталик ўқув машғулотлари бошланди.
«Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш асослари» мавзуидаги мазкур ўқув дастурида тингловчилар меҳнат қонунчилиги ва ижтимоий-меҳнат муносабатлари, миллий ва халқаро меҳнат стандартлари, ижтимоий шериклик асослари каби йўналишлар бўйича малака оширмоқдалар.
Ўқув дастури доирасида мамлакатимиздаги барқарор ривожланиш ва фаровон ҳаётимиз омили бўлган ислоҳотлар ва Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти, уларнинг бугунги кундаги самарасига бағишланган мулоқотлар уюштирилди.