[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.09.2015. 2015 йилнинг 10 сентябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида Болалар меҳнати масаласи бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзоларининг АҚШ Давлат департаменти делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда америка делегацияси вакиллари болалар меҳнати масаласи бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолияти билан танишдилар. Хусусан, давлат органлари, фермер хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим ва тиббиёт муассасалари ўртасида миллий ва халқаро меҳнат стандартлари, ХМТ Конвенцияларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Мазкур йўналишларга тааллуқли кўргазмали материаллар намойиш этилди.

Тадбирда мамлакатда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси, таълим ва тиббиёт муассасалари ходимлари малакасини ошириш институтлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш хизматлари, шунингдек, раҳбарлар ва бандлик органлари мутахассислари малакасини ошириш ўқув марказлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ёшлар ташкилотларининг ўқув дастурларига миллий ва халқаро меҳнат стандартлари бўйича махсус курслар киритилгани таъкидланди.