[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.08.2015. 2015 йилнинг 14-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппарати бош мутахассиси, Федерация Хотин-қизлар кенгаши раиси ўринбосари Э.Рахманова Грузия давлатининг Кабулети шаҳрида ташкил этилган субминтақавий учрашувда иштирок этди.

Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Умумевропа минтақавий кенгашининг аёллар тармоғи томонидан Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда иштирокчилар ХМТ томонидан хотин-қизлар ижтимоий ҳимояси борасида олиб борилаётган стандартлар билан танишдилар. Тадбирда МКП/ВЕРСга аъзо ташкилотларда аёллар тармоғи томонидан ХМТнинг ижтимоий ҳимоя ва жамоа музокараларига оид конвенцияларини илгари суриш масаласи муҳокама этилиб, тажриба алмашинилди.

Учрашув доирасида ХМТ конвенцияларини илгари суришда касаба уюшмаларининг Аёллар тармоғи вазифалари, бу борада миллий ҳамда минтақавий даражада олиб бориладиган ишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши вакили мамлакатда хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш йўналишида  касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.

Субминтақавий учрашувда Арманистон, Грузия, Молдова, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатлари касаба уюшмалари марказларининг аёллар тармоғи вакиллари ҳам иштирок этдилар.