[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

25.09.2015. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ҳамда унинг асосида ишлаб чиқилган Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тадбирлар дастурига мувофиқ Республикамиз бўйлаб “Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси ўтказилмоқда.
Акция доирасида кекса авлод вакилларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, тизимдаги санаторийларда бепул ва имтиёзли соғломлаштириш, пенсия ёшидаги ҳамда пенсияга чиққан ходимларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрами муносабати билан диёримизнинг ҳар томонлама гуллаб-яшнаши учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган 50 нафар пенсия ёшидаги турли соҳа ходимлари ҳамда ишлаётган пенсионерлар касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда даволаниш учун бепул йўлланмалар билан таъминланди. Жумладан, куни кеча тизимдаги “Ботаника” санаторийсида уларнинг бир гуруҳи кутиб олинди.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган мазкур сиҳатгоҳда уларнинг сифатли дам олиб, даволанишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, даволанувчиларнинг шифокорлар кўригидан тезкор равишда ўтишлари, тегишли равишда даволаш муолажаларини қабул қилишлари, табиий омиллардан самарали фойдаланган ҳолда саломатликларини мустаҳкамлашлари таъминланмоқда. Шунингдек, дам олувчилар учун 12 кунлик маданий-маърифий ва спорт тадбирлари дастури ҳам ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг ҳар бир дақиқалари сермазмун ўтишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Касаба уюшмалари – фахрийларга” акцияси давом этмоқда.