28.09.2015. Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташаббуси билан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида 45 нафар кекса отахон ва онахонларнинг Қўқон шаҳрига саёҳати ташкил этилди.
Вилоят корхона ва ташкилотларида фидокорона меҳнат қилиб, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган отахон ва онахонлардан иборат саёҳатчилар Қўқон шаҳридаги тарихий обидалар ҳамда мустақиллик йилларида шаҳарда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.
Саёҳат якунида нуронийларимиз бугунги тинч, хотиржам ва фаровон ҳаётимизга шукроналик келтириб, дуолар қилишди.