[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.10.2015. Навоий вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши  Кексаларни эъзозлаш йили муносабати билан кўпдан-кўп хайрли ишларни амалга оширмоқда.

— Неча йилки, тумандаги 22-умумтаълим мактабида меҳнат қилиб келаман, — дейди қизилтепалик Муслима Раҳимова. — Касаба уюшмалари томонидан бепул йўлланма берилганидан ниҳоятда севиндим. “Ботаника” санаторийсида саломатлигимни тиклаш имкониятига эга бўлдим.

Бундай илиқ фикрларни “Навоий ипак қурти уруғи” МЧЖ ишчиси Муҳаррам Маҳмудовадан ҳам эшитдик.  У  ҳам касаба уюшмаси томонидан берилган  бепул йўлланма билан  мазкур санаторийда дам оладиган бўлди.

Ардоқ топганлар кўпчиликни ташкил этади. “Қизилқумцемент” АЖ ишчиси Шуҳрат Ҳасанов, Навбаҳор туман тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Сурайё Саитова шулар жумласидан. Улар “Умид гулшани” санаторийсида муолажа олиш учун имтиёзли йўлланма соҳибларига айланишди.