11.01.2016. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 9 декабрдаги «Ватан ҳимоячилари куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан бир гуруҳ маданият, адабиёт ва санъат намоёндалари иштирокида Самарқанд вилоятида кенг қамровли маънавий-маърифий тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Самарқанд гарнизони офицерлар уйида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсин, муқаддас Ватан” шиори остида ўтказилган маданий тадбир шулар жумласидандир.
Тадбирда сўза чиққанлар Ўзбекистон Республикасининг “Мудофаа тўғрисида”ги, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонунлари, умумҳарбий низомлар асосида миллий армиямизнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари яратилганлигини, қўшин турларининг ўзаро ҳаракатланишини такомиллаштириш, уларни замонавий техника ва қурол-яроғ билан таъминлаш, жанговар ва ўқув-тайёргарликнинг маъно-мазмуни, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими тубдан янгиланганлигини такидлашди.
Тадбирда таниқли санътокрлар томонидан озод ва обод юртимиз, унинг ишончли посбонлари мадҳ этилган қўшиқлар ижро этилди.