[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.01.2016. Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан Мустақиллигимизни ҳимоя қилиш йўлида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бирлашма томонидан “Касаба уюшмалари – ҳарбийларга” акцияси доирасида Ватанимиз Мустақиллиги ва тинчлиги йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчилар ҳамда Ички ишлар ва Миллий ҳавфсизлик хизмати ходимлари оилаларига ташриф буюрилиб, манзилли моддий ёрдам кўрсатилди. Улар ўқиган мактабларда ўқувчи ёшлар иштирокида миллий ватанпарварлик мавзусига бағишланган учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилди.