25.01.2016. Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2015 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси асосида навбатдаги “Маънавият соати” ўтказилди.
Бунда вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши аппарати ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, тармоқ касаба уюшмалари Андижон шаҳар кенгашлари ҳамда Андижон шаҳридаги бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, турли соҳаларда меҳнат қилаётган ходимлар ва касаба уюшма фаоллари иштирок этдилар.
“Маънавият соати”да Президентимизнинг “Бош мақсадимиз – мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” мавзусидаги маърузаси мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилиб, унда белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, жорий йилда касаба уюшмалари томонидан амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.