[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

27.01.2016. Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашида ўтказилган йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасининг мазмун моҳияти ва аҳамиятини ўрганишга бағишланди.

Президентимиз маърузаларидан келиб чиқиб, фаолиятни янада такомиллаштириш, юртимизда бўлаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳисси билан яшаш ҳар биримизнинг олдимизда турган асосий вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди ва бу борада касаба уюшмалари олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда тезкор давр билан ҳамқадам бўлиш, ижтимоий-иқтисодий масалалар ечимига қаратилган амалий таклиф ва ташаббусларни илгари суришда касаба уюшмалари фаоллигини янада ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.