[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

03.02.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ташаббуси билан турли соҳа ходимлари ўртасида ўтказилаётган “Соғлом оила” республика оилавий спорт мусобақаларининг биринчи босқичи якунланди. Унда республикамиз худудларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мехнат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларидан таркиб топган 12 мингга яқин оилавий жамолар спортнинг 8 тури бўйича мусобақалашдилар.

Республика оилавий спорт мусобақаларидан кўзланган мақсад – меҳнат жамоаларида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, бу орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлашни ва албатта турли соха ходимларининг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини оширишдир.

– Мусобақаларда  иштирок эттган 126 та корхона ва ташкилот ходимлари ва уларнинг оила аъзолари шижоати мусобақа ҳакамларини бир оз шошириб кўйди, – дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Қўшработ туман кенгаши раиси Абдуҳамид Тўхтаров. – Беллашувларда ҳар бир оила кўтаринки руҳда иштирок этди.

– Мен спортнинг велоспорт тури билан шуғулланаман. Меҳнат жамоамда оилавий мусобақалар ташкил этилаётганлигидан беҳад қувониб, оиламиз билан иштирок этдик, – дейди Қорақалпоғистон Республикасининг Кегайли туманидаги      23 – умумтаълим мактаби ўқитувчиси Сарбиназ Утамбетова. – Беллашувлар қизғин ва тассуротларга бой бўлди. Биз каби ўз саломатлигига бефарқ бўлмаган оилаларни кўриб жуда хурсанд булдим

“Соғлом оила” республика оилавий спорт мусобақаларининг биринчи босқичи ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар совғалари билан тақдирландилар.