[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

16.02.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши ташаббуси билан ҳудудлардаги фермер хўжаликлари раҳбарлари учун “Фермер хўжаликларида меҳнатни муҳофаза қилиш” мавзусида ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

Жиззах вилоятининг Жиззах, Зарбдор, Зомин, Ғаллаорол, Фориш, Бахмал, Пахтакор ва Дўстлик туманларида бўлиб ўтган худди  шу турдаги семинарларда 1500 нафарга яқин фермер иштирок этди.

Ўқув-семинари жараёнида фермерларга хавфсизлик техникасини таъминлашнинг муҳим жиҳатлари, ходимлар меҳнати муҳофазаси қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш, уларни махсус кийим ва шахсий химоя воситалари билан таъминлаш, бу борада тарғибот ишлари олиб бориш бўйича тушунтиришлар берилиши билан бирга мазкур йўналишларда фермерлар билимлари синовдан ўтказилмоқда.

Таъкидлаш зарурки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшма ташкилотлари бирлашмалари ҳамда  ҳудудий Фермерлар Кенгашлари ўртасида ўқув-семинари юзасидан қўшма-қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари жорий йилнинг феврал-март ойларида Агросаноат мажмуи тармоғига кирувчи корхона ва ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида “Касаба уюшмалари фаолияти, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва меҳнат муҳофазаси масалалари, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари талаблари ҳамда халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш” мавзусидаги ўқув-семинарларини ўтказиш режалаштирилган.