[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

22.02.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Жахон банкининг меҳнат бозори масалалари бўйича катта иқтисодчиси М.Х.Ажвада раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказилди.

Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Танзила Нарбаева меҳмонларга ижтимоий меҳнат муносабатларига оид меъёрий-ҳуқуқий хужжатларни янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ходимларни эркин ёллаш тизимини такомиллаштириш учун яратилаётган шарт-шароитлар, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, бу борадаги ахборот-тушунтириш ишларини кенгайтириш, муносиб меҳнатни илгари суриш каби йўналишларда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида ахборот берди.

Учрашув давомида барча тармоқларда, жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат бозорига бўлган талаб ва таклифнинг мувофиқлигини яхшилаш, меҳнат бозорига биринчи бор кириб келаётган ходимларни ўқитиш ва лаёқатини ошириш, аҳоли заиф қатламларининг бандлигини таъминлаш имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, касаба уюшмалари ўқувининг потенциалини ошириш борасидаги масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Учрашувда Жахон банки ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.