[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.02.2016. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 декабрь “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги ПҚ–2456-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг 22 февраль куни Самарқанд вилоятида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши масъулигида 13060-ҳарбий қисмда белгиланган хизмат муддатларини наъмунали ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм қўмондонлигининг Тавсияномаларини тантанали топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Самарқанд влояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси М.Бобоёров, Марказий округ қўшинлари қўмондонининг шаҳсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари С.Мамаюсупов, 13060-ҳарбий қисм бошлиғи У.Тўраназаров ва 150 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Ҳарбий қисмда белгиланган хизмат муддатларини наъмунали ўтаб бўлган  69 нафар ҳарбий хизматчиларга ҳарбий қисм қўмондонлигининг Тавсияномаларини тантанали топширилди.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан 69 нафар ҳарбий хизматчиларнинг ҳар бирига қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тадбир эл севган санъаткорлар ва бадиий жамоалар концерт дастури билан якунланди.

Юқорида ташкил этилган тадбир республика ва махаллий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.