[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.02.2016. Жорий йилнинг 25 февралида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашида Ўзбекистон Республикасида болалар меҳнати масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш мажлиси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида шунингдек, вазирлик, идора ва нодавлат нотижорат ташкилотлари қошидаги малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларида “Халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг жорий этилишидаги долзарб вазифалар” мавзуси бўйича ўқувлар ўтказиш ҳолати атрофлича муҳокама қилинди.
“Эксперт фикри” тадқиқот маркази томонидан олиб борилаётган қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга ёллаш ва меҳнат шароитлари юзасидан миқдорий тадқиқотнинг дастлабки натижалари тўғрисида ахборот тингланди. Жорий йилнинг май ойидаги Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг йиғилишида миқдорий тадқиқотнинг 2-босқичи якунлари кўриб чиқилишиб олинди.
Шунингдек йиғилишда Халқаро Меҳнат Ташкилоти Конвенциялар ва тавсиялар бажарилиши бўйича Экспертлар Қўмитасининг “Мажбурий меҳнатни тугатиш тўғрисида”ги 105-сонли ҳамда “Болалар меҳнатининг оғир шакллари тўғрисида”ги
182-сонли конвенцияларининг Ўзбекистон Республикаси томонидан бажарилиши юзасидан эълон қилинган маърузаси ҳам муҳокама қилинди.
Тақдим этилган маърузадан келиб чиққан ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари учун мазкур Конвенциялар тўлиқ қўлланиши борасидаги ишларни янада кучайтириш борасида тавсиялар тасдиқланди.
Мажлис якунида тегишли қарорлар қабул қилинди