[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

10.03.2016. 8 март – Хотин-қизлар куни байрами муносабати билан касаба уюшмалари томонидан республикадаги меҳнат жамоаларида хотин-қизларни шарафлаш ва тақдирлаш тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, барча корхона, ташкилот ва муассасаларда “Аёли қадрланган диёр”, “Аёл борки олам мунаввар”, “Аёл оила қўрғони ва чароғбони” каби мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаларининг Хотин-қизлар комиссиялари томонидан “Хотин-қизлар: жамият, оила ва меҳнат” мавзусида семинарлар ташкил этилди.

Ушбу тадбирларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар кенг тарғиб этилди. Ватанимиз тараққиёти, турмушимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришда, оилани мустаҳкамлашда ўз ҳиссасини қўшаётган илғор хотин-қизларни рағбатлантириш, ижтимоий ҳимояталаб аёлларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда узоқ йиллар меҳнат қилган фахрий аёлларни  шарафлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида бошланғич касаба уюшма ташкилотларида спортнинг волейбол, шахмат, шашка, дартс, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказилди ва ғолиблар 30,7 млн. сўмлик совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, “Соғлом оила” шиори остида босқичма-босқич ўтказилган оилавий спорт мусобақаларининг ҳудудий босқичларида 1164 нафар ота-оналар ҳамда уларнинг фарзандлари иштироки таъминланди.

Ишлаб чиқаришда, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган,  фермер ва тадбиркорлик, касаначилик ва уй меҳнатида банд бўлган ҳамда юртимиз равнақига ҳисса қўшаётган илғор ва фаол хотин-қизлар, фахрий аёллар касаба уюшмалари томонидан 828,1 млн. сўмлик совғалар билан рағбатлантирилди.

Бундан ташқари ижтимоий ҳимояталаб, боқувчисини йўқотган, жисмоний имконияти чекланган аёллар, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, 192,2 млн. сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Касаба уюшмалари томонидан шунингдек, 7,5 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг концерт ва театрларга ташрифи, республикамизнинг тарихий шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди. Ушбу мақсадлар учун 87,9 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Мамлакат миқёсида ўтказилган “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида эса кам таъминланган, кўп болали оилалар вакиллари, республикамизнинг олис ва чекка ҳудудларида яшовчи хотин-қизлардан 50 нафари “Бўстон” санаторийсида дам олиб, даволаниши учун бепул йўлланма берилди.

Турли соҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларни байрами муносабати билан ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадларига касаба уюшмалари томонидан 1 138,9 млн. сўм йўналтирилди.