[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.03.2016. Навоий Давлат педагогика институтида маъмурият ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2013-2015 йиллар учун имзоланган жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижросига бағишланган меҳнат жамоаси конференцияси ўтказилди.

Конференцияда 70 нафарга яқин делегат, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакиллари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашининг ҳудудий масъул ташкилотчилари ҳамда институт раҳбарияти ва таклиф этилган мутасадди ходимлар иштирок этдилар.

Йиғилишда олий таълим муассасаси ректори ва касаба уюшмаси қўмитаси раиси ҳисоботлари тингланди.

Шу билан бирга, Конференция давомида иштирокчилар томонидан институт раҳбариятига 2016 йил давомида Ахборот ресурс марказини ташкил этиш ва талабалар учун кутутбхоналардаги адабиётлар сонини кўпайтириш таклифлари берилди. Мазкур таклифлар раҳбарият томонидан қўллаб-қувватланди.