[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.03.2016. “Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати” акционерлик жамиятида жамоа шартномасининг бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди

Конференция делегатлари томонидан жамоа шартномаси мажбуриятлари бажарилиши бўйича акционерлик жамият Бошқаруви раиси А.Фармонов, касаба уюшмаси кенгаши раиси А.Хайдаровларнинг ҳисобот маърузалари муҳокама қилинди.

Муҳокамада сўзга чиққанлар ишлаб чиқариш суръатларини ошириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар билан бир қаторда, ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш соҳасида комбинат маъмурияти ва касаба уюшма кенгаши ҳамкорлигида қатор ижобий ишлар амалга оширилганини таъкидладилар.

Хусусан, 2015 йил давомида комбинатда ходимлар иш ҳақи кщтарилгани, ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ижроси бўйича таркибий тузилмалар ходимларига бир марталик мукофот пуллари берилгани қайд этилди. Шунингдек, кўп йиллардан бери мазкур корхонада меҳнат қилиб келаётган ходимларни рағбатлантириш, ишчи-хизматчиларга меҳнат таътили даврида қўшимча тўловлар бериш ишлдари амалга оширилган.

Жамоа шартномасининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битимида кўзда тутилган тадбирларни бажариш учун 326,1 млн. сўм йўналтирилиб, 1600 нафар ходим, шу жумладан 188 нафар ишловчи аёлларнинг меҳнат шароитлари яхшиланишига эришилган.

Корхона санаторий-профилакторийсида 3859 нафар, республикадаги санаторийларда 675 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари имтиёзли равишда соғломлаштирилган.

Комбинат тизимидаги болар соғломлаштириш оромгоҳларида ходимларнинг 3140 нафар фарзандлари, шу жумладан 239 нафар ўғил-қиз бепул дам олдирилган.

Юқорида қайд этилганлар билан бир қаторда, комбинат маъмурияти ҳамда касаба уюшма кенгаши ижтимоий шериклигида ёшлар ва аёлларнинг меҳнат ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш соҳасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилган.

Конференция делегатлари томонидан “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акционерлик жамияти жамоа шартномасини  бажарилиши қониқарли деб топилди ва жорий йил учун янги вазифалар белгилаб олинди.