[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

18.03.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган мехнаткашлар, уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, бу орқали улар саломатлигини мустахкамлаш, меҳнат жамоаларида оммавий спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун етарли шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Соғлом она ва бола йилига бағишланган “Соғлом оила” Республика мусобақалари ҳам худди шу мақсадларга қаратилган.

Мазкур оилавий спорт мусобақаларининг биринчи босқичида 22 763 та корхона, ташкилот ва муассасанинг 310 минг 363 дан ходими ва уларнинг оила аъзоларидан таркиб топган 100 329 та оилавий жамоа иштирок этган бўлса, туман ва шаҳарлар миқёсида ўтказилган иккинчи босқич  қарийб 10 минг нафар турли соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзоларидан таркиб топган 3 мингга яқин оилавий жамоани қамраб олди.

Мусобақаларнинг учинчи босқичи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида бўлиб ўтди. Унда 372 та оилавий жамоа таркибида 1 305 нафар меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этдилар.

Мазкур босқич ғолиблари республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олиб, касаба уюшмаларининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 Мусобақаларнинг республика финал босқичи 24 март куни Республикамизнинг 4 ҳудуди – Андижон, Навоий, Самарқанд, Тошкент вилоятларида ўтказилади.