[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

23.03.2016. Меҳнат муҳофазаси йўналишидаги ишларнинг тизимли йўлга қўйилиши корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратишнинг муҳим омилларидан биридир. Шу боис бугунги кунда ходимларга яратилган меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларига риоя қилиш бўйича жамоатчилик назорати юзасидан чора-тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мана бир неча йилдирки мазкур йўналишлардаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик-танлови ўтказиб келинмоқда. Ушбу танловда иштирок этган “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” Унитар корхонасида ходимларга соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олиш йўналишларида олиб борилаётган ишлар чуқур ўрганилди. Кўрик-танлов доирасида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги мазкур корхонада фаолият кўрсатаётган 27 нафар меҳнат муҳофазаси бўйича вакиллардан 13 нафари иштирок этди.

Танлов якунларига кўра, корхона марказий лабораториясининг меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи вакили С. Жуманазарова фахрли 1-ўринни, механик-таъмирлаш цехининг асбобсоз-чилангари Т. Хушаев 2-ўринни, электроцех электромонтёри М. Абдизаиров эса 3-ўринни эгалладилар.  Ғолиблар касаба уюшмаларининг диплом ва пул мукофотларига сазовор бўлдилар.

Ўз ишида ўрнак кўрсатаётган 3-ўрин соҳиби М. Абдизаиров Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Ўқув марказида тармоқ корхоналарида фаолият олиб бораётган жамоатчи вакиллар учун ташкил этилган махсус ўқувларда қатнашиш имконига ҳам эга бўлди.

Бу каби танловлар корхоналардаги меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи вакилларнинг билим ва салоҳиятларини янада ошириш ҳамда соҳа йўналишида мунтазам изланишлари учун кенг имкон яратишига шубҳа йўқ.