29.04.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан аҳоли ўртасида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг йигирма йиллиги муносабати билан Юридик клиника веб-сайтида (www.viktorina.yk.uz) ўтказилган «Меҳнат кодексини биласизми?» онлайн викторинаси ўз якунига етди.
Викторина Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қабул қилинган сана – 2015 йил 21 декабрь кунидан бошланиб, Меҳнат кодекси кучга кирган сана – 2016 йил 1 апрель кунига қадар ўтказилди.
Викторина 10 турдан иборат бўлиб, ҳар бир турда иштирокчиларга 8 та тест саволи ҳамда 2 та муаммоли савол (казус) тақдим қилинди.
Викторинада 884 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирокчилар орасида ҳуқуқшунослар, Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари, юридик йўналишда таҳсил олувчи ОТМ талабалари, ўрта махсус таълим муассасаси ўқувчилари, турли вазирлик ва идоралар ходимлари, адвокатлар ва аҳолининг бошқа тоифалари иштирок этди.
Викторина якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходими Маъруфжон Назаров 159 балл билан биринчи ўринни қўлга киритди ҳамда iPhone 6 смартфони соҳибига айланди. 157 балл билан 2-ўринни эгаллаган Тошкент давлат юридик университети магистри Ғайрат Бозоровга эса ноутбук топширилади. 3-ўрин ҳамда замонавий планшет Адлия вазирлиги ходими Олим Файзиевга насиб қилди.
Шунингдек, викторинада 7 нафар совриндорлар ҳам аниқланди:
4. Азизбек Хаитбоев – Тошкент давлат юридик университети магистри.
5. Алишер Жумағулов – Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси.
6. Умида Иброҳимова – Тошкент шаҳридаги 128-мактаб ўқитувчиси.
7. Фаррух Назаров – Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси.
8. Санжар Назаров – «Миробод адвокатлари» адвокатлар коллегияси адвокати.
9. Дилмурод Ҳусаинов – Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги юридик бошқармаси етакчи мутахассиси.
10. Жаҳонгир Убайдуллаев– Тошкент давлат аграр университети 2-курс талабаси.
Викторина ғолибларини тақдирлаш тадбирини жорий йилнинг 11 май куни Меҳнат кодексининг 20 йиллигига бағишланган Республика конференцияси доирасида ўтказиш режалаштирилган.