[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

02.06.2016. Жорий йилнинг 30 май куни Женевада иш бошлаган Халқаро меҳнат конференциясининг 105-сессияси давом этмоқда.

Тадбир доирасида Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Гай Райдернинг сессия ишида иштирок этаётган уч томонлама ижтимоий шериклар – Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Т.Нарбаева, Меҳнат вазири А.Абдухакимов, Савдо саноат палатаси раиси А.Шайхов таркибидаги Ўзбекистон делегацияси вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида ХМТ бош директори Ўзбекистонда ижтимоий-меҳнат муносабатлари ва кучли ижтимоий ҳимоя соҳаларида улкан ижобий натижаларга эришилганлигини қайд этди. Айниқса, бу борада самарали ижтимоий шериклик йўлга қўйилганлиги, ҳукумат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ташкилоти ўртасидаги ижтимоий мулоқотнинг муваффақиятли олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди. Ўзбекистонда ҳалқаро меҳнат стандартларининг жорий этилишида ижобий натижаларга эришилганлиги боис, бу тажрибанинг бошқа мамлакатлар учун ҳам ўрнак бўлишга лойиқ эканлигига урғу берилди.

Ўз навбатида Гай Райдер тобора кенг кўлам олиб бораётган мазкур ижтимоий шериклик жараёнида Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳам иштирок этаётганлигидан мамнун эканлигини билдирди.

Учрашув якунида ХМТнинг бундан буён ҳам Ўзбекистон Ҳукумати, касаба уюшмалари ва иш берувчи ташкилотларга яқиндан кўмак бериб бориш режалари мавжуд эканлиги билдирилди. Хусусан, 2017-2020 йилларга мўлжалланган Муносиб меҳнат дастурини ишлаб чиқиш таклифи ўртага ташланди.