15.06.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари ташаббуси билан ҳар бир туман, шаҳарда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасидаги коллеж битирувчилари учун 25 та иш ўринлари яратиш бўйича Хоразм вилоятида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Хонқа тумани “Намуна” қишлоғида жойлашган кўп тармоқли Отақул фермер хўжалиги қошида “Анҳор” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу “Анҳор” савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчасида аёллар ва эркаклар учун сартарошхона, тикувчилик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, темирчилик, тунукасозлик, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш дўкони фаолият юрита бошлади.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Хонқа туман кенгаши томонидан 5 млн. 600 минг сўмлик тикув машиналари ва аёллар, эркаклар сартарошхонасига керакли асбоб- ускуналар олиб берилиб, 8 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари ишга олинди.
8 нафар касб-ҳунар битирувчиларининг барчасига меҳнат дафтарчалари очилди.