[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш жараёнида ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган, ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширишга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга ошириш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳаллий ҳокимият органлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг таклифлари асосида «Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури»нинг
7-бандида Ёшларга интернет орқали ҳуқуқий маслаҳат кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш вазифаси белгиланган эди.

Мазкур вазифадан келиб чиқиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Юридик клиника негизида http://savol.yk.uz сайтида ёшларга интернет орқали ҳуқуқий маслаҳат кўрсатиш тизимининг янгиланган саҳифасини ишлаб чиқди. Мазкур саҳифа фойдаланувчилардан келиб тушган ҳуқуқий саволларга амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосланган ҳолда жавоб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Қуйидагилар тизимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш ва саводхонликни ошириш;
  • ёшлар ўртасида халқаро ва миллий ҳуқуқ стандартларини, шу жумладан қонун ва қонун ости ҳужжатларини тарғиб этиш;
  • ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз ҳуқуқларини қўллаш ва амалга оширишларида амалий ва бепул юридик (консультатив) маслаҳат кўрсатиш;
  • ёшларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишда соҳага мутасадди ва дахлдор бўлган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини жалб қилиш, ижтимоий шериклик механизмини рағбатлантириш;
  • мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларни тарғиб қилиш, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка, шу жумладан ёшларга етказишда замонавий технология воситалари ва уларнинг имкониятларидан унумли фойдаланиш;
  • ёшларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишнинг интерактив шаклларини такомиллаштириш;
  • ёшлар мурожаатларининг статистикасини олиб бориш, доимий таҳлил фаолиятини таъминлаш;
  • таҳлиллар натижасига кўра, соҳани такомиллаштириш ёки ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • давлат дастури ва қонунларда белгиланган бошқа вазифалар.

Тизим Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ амалга оширилиб, қуйидагилар фаолиятининг асосий принциплари ҳисобланади:

  • қонунийлик;
  • тенглик;
  • очиқ ва ошкоралик;
  • ижтимоий адолат
  • ижтимоий шериклик;
  • холислик;
  • ҳуқуқий хизматнинг бепуллиги.

Саволларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Юридик клиникаси экспертлари, мураббийлари ҳамда волонтёрлари жавоб берадилар. Таъкидлаш жоизки, Юридик клиника экспертлари сафида вазирлик, идора ва ташкилотларнинг малакали мутахассислари жой олишган.