[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.07.2016. «Навоийазот» АЖ тасарруфидаги «Офтобжон» болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўқувчиларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказиш учун барча шароит яратилган.

— Мавсумда корхона ходимларининг  930 нафар фарзанди дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, 1-навбатида 312 нафар бола соғломлаштирилди — дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Тўлқин Рўзимуродов. — Соғлом она ва бола йилида  ҳар қачонгидан ўзгача ёндашув ўз самарасини беришига шубҳа йўқ. Бунинг учун оромгоҳда фаолият олиб бораётган 37 нафар педагог-тарбиячи, етакчи ва тўгарак раҳбари, кутубхоначи, мусиқа ўқитувчилари иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этилди. Таътил давомида болажонларнинг мазмунли дам олишини таъминлаш учун спорт мусобақалари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шунингдек таниқли адиблар, санъаткорлар ва машҳур спортчилар иштирокидаги учрашувлар ҳам ўқувчиларга бир олам қувонч бағишламоқда.

Оромгоҳда болаларнинг ижодий қобилиятини ошириш мақсадида «Юмшоқ ўйинчоқлар», «Моҳир қўллар», рақс ва инглиз тили тўгараклари,  компютер синфи фаолият кўрсатмоқда.

Мавсумда икки юз нафарга яқин эҳтиёжманд оила фарзандлари оромгоҳда дам олади. Уларга вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан йўлланмалар ажратилган. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзанд­лари имтиёзли равишда соғломлаштирилади.