[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

04.10.2016. Сирдарё туманидаги 10-сонли  болалар мусиқа ва санъат мактаби биноси залида маданият ва аҳоли дам олиш марказларида фаолият юритувчи болалар бадиий жамоалари қатнашчилари ўртасида “Истиқлол ғунчалари” кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда туманнинг 16 нафар ёш санъатсеварлари анъанавий ижрочилик,  эстрада қўшиқчилиги,  якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги,  якка ва жамоа рақси ижрочилиги каби ижро турлари бўйича баҳслашишди. Танлов иштирокчилари ўз чиқишларида она Ватанга муҳаббат, мусаффо осмон ва тинчликни тараннум этдилар.

– Иштирокчиларнинг танлов низоми бўйича пухта тайёргарлик кўрганлари тақдим этган ижролари, қўшиқ матнларининг мазмуниданоқ сезилди, – дейди  ҳакамлар ҳайъати аъзоси Зарима Файзиева. – Шу боис ҳам томошабинлар танловни ҳаяжони ва кучли қизиқиш билан кузатдилар. Жажжи истеъдодларнинг мураккаб чолғулардан наво таратиб, миллий либосларда ўзбек рақс намуналаридан ижро этишларига тасаннолар айтдилар.

Беллашув якунида кўрик-танловнинг анъанавий ижрочилик йўналиши  бўйича “Бахт” маданият ва аҳоли дам олиш маркази қатнашчиси Дониёр Эгамқулов, эстрада қўшиқчилиги йўналишида “Малик” маданият ва аҳоли дам олиш маркази вакили Жасурбек Ортиқов, якка ва ансамбль чолғу ижрочилиги ҳамда якка ва жамоа рақси ижрочилиги йўналишларида “Истиқлол” маданият ва аҳоли дам олиш маркази иштирокчилари Самандар Исматуллаев, Дилрабо Мирзалиевалар маҳорати ҳакамлар томонидан юқори баҳоланди.

Ғолиблар танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.