[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

13.10.2016. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ҳамда Федерация Кенгашининг Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган тадбирлар дастури ижросини таъминлаш борасида жорий йилнинг 9 ойи давомида республика касаба уюшмалари томонидан ҳам тизимли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Дастурда белгиланган оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этмоқдалар. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46-моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланишида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг 183-сонли Конвенциясини ратификация қилиш имкониятларини кўриб чиқиш,  конвенцияни имплементация қилишни давом эттириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасига таклифлар берилиб, музокаралар олиб борилмоқда. Шунингдек, ХМТнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган “Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш тўғрисида”ги 138-, “Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисида”ги 182-, “Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва хотин-қизларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисида”ги 100-, “Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги 103-, “Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситишлар тўғрисида”ги         111-Конвенцияларига иш берувчилар томонидан риоя этиш талаби 90 276 та жамоа шартномаларига киритилган ва уларга амал қилиниши юзасидан касаба уюшмалари томонидан жамоатчилик назорати олиб борилмоқда.

Касаба уюшма ташкилотларига аёллардан тушган жами 2 457 та, шу жумладан, уч ёшга тўлмаган фарзандини тарбиялаётган 111 нафар аёлнинг мурожаати кўриб чиқилди. “Ишонч телефонлари” орқали 633 нафар аёлга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 494 та мурожаат бўйича талаблар қаноатлантирилиб, 339 нафар аёлнинг қонуний ҳуқуқлари тикланди.

Олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шароитлар яратиш борасида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақиллик байрами арафасида республиканинг чекка қишлоқ туманларида яшовчи 4 060 нафар аёл жами     1 млрд. 800 млн. сўмлик Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электр-маиший техника товарлари билан таъминланди. Фарғона вилояти касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан гўдаклар уйига, вилоят ҳудудларидан 19 нафар ногирон болаларга, Қува ва Бешариқ туманларидаги она-бола тиббий сиҳатгоҳларига ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш йўналишида республиканинг чекка ҳудудларидаги ишловчи 336  нафар аёл, 280 нафар таълим ҳамда тиббиёт ходимлари касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштирилди. Фарзанд кўрмаган ёш оилаларнинг 147 нафар ишловчи аъзоларига “Умид гулшани” санаторийсига йўлланмалар берилди. Шунингдек, санаторийлар атрофида жойлашган маҳаллаларда яшовчи 1071 нафар оналар ва болаларни ташхислаш, амбулатор шароитда соғломлаштириш ишлари амалга оширилди.

Хотин-қизлар касалликка чалинишининг олдини олиш юзасидан ҳам комплекс профилактика чора-тадбирлари амалга оширилмоқда. Хусусан, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтишларини таъминлаш бўйича олиб борилган мониторинг натижаларига кўра 2 377 665 нафар хотин-қизларнинг тиббий кўрикдан ўтганликлари аниқланди. Аёлларни ноқулай ишлаб чиқариш омилларидан ҳимоялаш бўйича 468 та корхонада тушунтириш ишлари,     315 та корхонада тренинглар ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тиббий кўмакка муҳтож, қандли диабет касаллигига чалинган, туғма эшитиш қобилияти паст бўлган 280 нафар репродуктив ёшдаги аёллар ва 14 ёшгача бўлган болаларга тиббий анжомлар – эшитиш аппаратлари, глюкометр (тест полоскаси) билан таъминланди.

Ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш йўналишидаги ишларга ҳам муносиб ҳисса қўшилмоқда. Хусусан, Федерация Кенгаши томонидан ташкил этилган “Соғлом оила” оилавий спорт мусобақаларининг корхона, ташкилот босқичларида 100 329 та,  туман   босқичларида  2 961  та,  ҳудудий   босқичларида   372   та,   республика босқичида 28 та оилавий жамоалар иштирок этди.

“Кaсaбa-Tур”    республика   веломарафонининг   қуйи   босқичларида   23 минг 694 та корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 3 млн. 200 мингдан ортиқ   ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида 7 минг нафардан ортиқ ҳаваскор велоспортчилар қатнашди.

“Ёш чегарачи” спорт мусобақаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари ўтказилишида ҳудудий  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари кенгашлари, республика якуний босқичида Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамкорлик қилдилар.

Тизимдаги “Турон”, “Умид гулшани”, “Термиз марвариди”, “Оқтош” санаторийларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, барча санаторийлардаги мавжуд “Она ва бола” бўлимларида оилавий дам олиш  ва болалар учун барча зарур шароитлар яратилди.

“Касаба уюшмалари – болаларга” акцияси доирасида республиканинг турли ҳудудларидаги 17 та таянч мактаб-интернатга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.  12  минг  нафар биринчи синф ўқувчиларига жами санитария-гигиена тўпламлари топширилди.

Хизмат  вазифасини  бажариш  вақтида  ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар ходимларининг оилаларига Ватан ҳимоячилари куни, Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Мустақиллик байрамлари муносабати билан моддий ва манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, иқтидорли ўқувчилар ва эҳтиёжманд  оилаларнинг  13 989  нафар  фарзандлари  музейлар, маданият ва истироҳат боғларига, театрларга олиб борилди. “Биз – Мустақиллик фарзандларимиз” шиори остида 1 228 нафар болажонларнинг тарихий шаҳарларга саёҳати ташкил этилди. Ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан, жами 140 нафар кўзи ожиз талаба ва ўқувчиларга махсус мактаб анжомлари берилди.

Жамоа шартномалари ва келишувлари орқали 7 200 та корхонада боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилаларнинг 23 593 нафар фарзандлари ўқув анжомлари билан таъминланиб, 1 346 та корхоналар ходимларининг 4 877 нафар фарзанди учун спорт тўгаракларига қатнаш ҳаражатлари қопланди. Шунингдек, 3 533 та корхонада                  5 019 нафар аёлларни ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини узайтириш, 6 525 та корхонада 2 ёшдан 3 ёшгача фарзандлари бўлган 15 292 нафар аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, нодавлат мулк шаклидаги 3 653 корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 6 442 нафар ёш болали аёлга ойлик маоши сақланган ҳолда иш вақтини ҳафтасига          35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаш тадбирлари амалга оширилди. Республиканинг чекка туман қишлоқларидаги ишлаётган 959 нафар аёлларнинг Хива, Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби тарихий шаҳарларга саёҳатлари уюштирилди.

Барча бўғиндаги касаба уюшма ташкилотларида “Соғлом она – соғлом бола” шиори остида “Аёли қадрланган диёр”, “Аёл борки олам мунаввар”, “Аёл оила қўрғони ва чароғбони” каби мавзуларда маданий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.

Қиз болаларни – бўлажак оналарни – жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида ҳисса қўшишга қаратилган тадбирлар доирасида, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Олий ва ўрта маҳсус ўқув юртларида таҳсил олаётган 300 нафар эҳтиёжманд, иқтидорли талаба қизларга бир марталик касаба уюшма стипендияси берилди.

2016  йилги   Манзилли  дастурга  асосан  Касаба  уюшмалари   Федерацияси томонидан Сурхондарё вилоятидаги “Амударё соҳили”, “Бешбулоқ Сурхон-Шеробод”, Хоразм вилоятидаги “Автомобилчи”, Андижон вилоятидаги “Боғишамол” оромгоҳларида кенг кўламли қурилиш, реконструкция ишлари бажарилди. Жорий йилнинг ёз мавсумида жами 1 214 та оромгоҳ фаолият юритиб, уларда 303 минг             74 нафар бола (стационар оромгоҳларда 163 минг 828, кундузги оромгоҳларда 139 минг 246 нафар) дам олдирилди. Шу жумладан 4 560 нафар Оролбўйи ҳудуди болалари,      500 нафар иқтидорли болалар, “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг қурилишида иштирок этган ходимларнинг 20 нафар фарзанди, “Меҳрибонлик” уйларининг 2 минг 807 нафар тарбияланувчиси, турли тармоқларда меҳнат қилаётган ходимларнинг қарийб 45 минг нафар фарзанди, республика маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг 4 минг 73 нафар ўғил-қизлари давлат бюджети, касаба уюшмалари, “Маҳалла” жамоат фонди ҳамда корхона, ташкилотлар маблағлари ҳисобидан бепул соғломлаштирилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминлаш мақсадида, жамоа шартномалари  ва келишувлари орқали 1 007 та корхонада 2 790 та  ёш оилага узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар ҳарид қилиш ҳамда уй-жой  қуриш  учун  фоизсиз  cсудалар ажратилди. 18 846 та корхонада ёш оилалардан 53 408 нафарига моддий ёрдам кўрсатилди. Аҳолига сервис ва пуллик хизмат кўрсатиш бўйича шаҳобчалар ташкил этиш орқали касаба уюшмалари томонидан коллеж битирувчилари ва вақтинча банд бўлмаган кишилар учун республика бўйича жами 4 525 та янги иш ўринлари яратилди.

“Соғлом она ва  бола йили” Давлат дастури ижроси йўналишидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.