[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

No images found in the content.

28.10.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва унинг жойлардаги тузилмалари жамиятимизнинг барча тармоқларида фаол меҳнат қилаётган турли соҳа ходимларини муносиб рағбатлантириш мақсадида кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган турли касб эгаларини рағбатлантириш мақсадида ҳар икки йилда бир марта “Ўз касбининг моҳир эгаларини тақдирлаш” тадбири ўтказиб келинмоқда.

Жорий йилда «Ўз касбининг моҳир эгаларини тақдирлаш” тадбири Республика бўйича 4 босқичда ўтказилмоқда. Жумладан, тадбирнинг биринчи босқичи август ойида корхона ва ташкилотларда, 2-босқич сентябрь ойида туман ва шаҳарларда ўтказилган бўлса, 3-босқич октябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.

Бугунги кунда Қорақалпоғистон Респубубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари томонидан танловнинг 3-босиқич ғолибларини тақдирлаш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирларда 420 нафардан зиёд таълим, фан, маданият, санъат, соғлиқни сақлаш, жамоат хизмати, алоқа, авиация, темир йўл, транспорт, йўл қурилиши, агросаноат, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, нефть-газ, геология, энергетика, кимё, кон-металлургия, машинасозлик каби тармоқларда меҳнат қилаётган ўз касбининг фидоий эгалари касба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир турли соҳа ходимларининг ўзи танлаган касбдаги салоҳиятини тўла намоён этиши, ўз касбига фидойилиги ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббус ва ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш, шунингдек, салоҳиятли шогирдларни тайёрлашига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга қартилган.

Ҳудудий босқичларда сараланиб олинган энг муносиб номзодлар жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган тармоқлар бўйича Республика босқичида ва декабрь ойида ўтказиладиган Республика финал босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.