[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.11.2016. Ўзбекистон Фанлар академияси Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгаши ҳамкорлигида Фанлар академияси Ёш олимлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Жорий йилнинг 4 декабрь куни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш, жамиятни янада демократлаштириш ва янгилашга қаратилган изчил ислоҳотларга хизмат қилувчи муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Бугунги кунда ушбу йирик оммавий сиёсий тадбирни юқори савияда амалга ошириш кўп жиҳатдан фуқароларнинг фаоллигига боғлиқ. Бундай иштирок этиш ўзини ўзи бошқариш, референдумлар ўтказиш ва давлат органларини демократик тарзда ташкил этиш, шунингдек давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ривожлантириш ва такомиллаштириш йўли билан амалга оширилади.

Ёш сайловчилар шуни ёддан чиқармаслиги лозимки, сайлов куни ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бошқа кишилар учун овоз бериш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловда биринчи марта иштирок этаётган ёшлар учун мазкур жараён ўз сиёсий ҳуқуқларидан фойдаланишининг бошланиши жиҳати билан муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Фанлар академиясида Ёш олимлар иштирокида “Сайловолди ташвиқоти” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида шу каби фикр ва мулоҳазаларга тўхталди.

Давра суҳбатида Фанлар академияси ёш олимлари билан бирга ҳокимият вакиллари, партиялар аъзолари иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда касаба уюшмалари Федерацияси Ёшлар кенгаши аъзолари иштирокида “Ўзбекистон Республикасида 2016 йил ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора тадбирлар Дастури” нинг 6-бандига мувофиқ “Меҳнат ҳуқуқи” бўйича ёшларга халқаро меҳнат стандартлари ва миллий қонунчиликдаги норма ва меъёрлар батафсил айтиб ўтилди.