[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

26.11.2016. Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаббуси билан Хоразм вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси томонидан “Урганч ёғ-мой” масъулияти чекланган жамиятининг мажлислар залида “Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги” мавзусида ўқув семинар ташкил қилинди. Унда касаба уюшма фаоллари,  корхона ишчи-хизматчилари,  мутасадди ташкилотлар ва ОАВ вакиллари  иштирок этдилар.

Ўқув семинар аввалида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими томонидан тайёрланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил фаолияти” мавзусидаги видеоролик намойиш этилди.

Семинар давомида Вилоят Меҳнат бош бошқармаси меҳнат шароитларини муҳофаза ва экспертиза қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг   “Ходимлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасида янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти” тўғрисида, “Саноатгеоконтехназорат” Давлат инспекцияси  Хоразм минтақавий инспекцияси инспекторининг “Вилоятдаги хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлигининг ахамияти” тўғрисида, Хоразм вилоят Давлат санитария- эпидемиология  назорати маркази меҳнат гигиена бўлими мутахассисининг “Корхона, ташкилот ва муассасаларда тиббий- кўрик ҳамда меҳнат гигиенаси” тўғрисидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Шунингдек, жамоатчилик назоратини намунали йўлга қўйган “Хоразм Шакар” Қўшма корхонасининг касаба уюшма қўмитаси раиси   ходимларнинг меҳнати муҳофазаси бўйича бошланғич ташкилотда олиб борилаётган ишлар, “Урганч ёғ-мой” акциядорлик жамиятининг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги мухандиси  жамиятда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш борасидаги ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Ўқув-семинар жонли мулоқот асосида ташкил қилиниб, савол-жавобларга бой бўлди.  Иштирокчилар меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан энг зарур маълумотларга эга бўлдилар.