01.12.2016. Юртимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларнинг спортда ўз куч ва иқтидорини намоён этиш учун кенг шароитлар яратишга Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бугунги кунда меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳамда меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш билан бирга, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, бу орқали соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш йўналишида ҳам тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.
Республикамизнинг барча ҳудудларида, айниқса, қишлоқ жойларида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақалар, тармоқлараро спартакиадалар, оилавий спорт тадбирлари ташкил этилиб, уларга меҳнаткашлар кенг жалб этилмоқда.
Хусусан, бугунги кунга келиб 38 258 корхона ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган 5 млн. дан ортиқ мехнаткашлар ходимлар гимнастикаси билан шуғулланмоқда.
Масалан, Олмалиқ кон метоллургия комбинатида — нафақат ходимлар гимнастикаси билан соғлиқларини тиклаш балки яратилган шароитлар сабаб спорт билан мунтазам шуғулланишлари мумкин.
Қашқадарё вилояти Камаши педогогика, Чирчиқ ва Яккабоғ қурилиш касб-хунар коллежлари ва Андижон вилояти «Андижан биокимё заводи», «Андижонёгмой» корхоналарида мехнат қилаётган ходимлар кундалик тўғри бажарилган жисмоний машқлар оқибатида соғлиқларини яхшиланиши ва мехнат унимдорлигини ошаётганлиги қувонтирмоқда.