06.12.2016. Мамлакатимизда 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида уларнинг хоҳиш ва истакларига кўра ҳар йили республикамиз санаторийларида бепул дам олдириш ва саломатликларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 11 ойи давомида республика бўйича жами 7538 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилди. Улардан 3549 нафари касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда дам олдирилиб, соғломлаштирилди.
Давм олиш давомида санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари тиббий кўрикдан ўтказилиб, унинг натижаларига кўра керакли физиотерапия, уқалаш, парафин билан даволаш муолажалари амалга оширилмоқда. Шунингдек, уларнинг буюртмаларига асосан парҳезли, соғломлаштурувчи минерал ва витаминларга бой табиий маҳсулотлардан таомлар тайёрлаб берилмоқда. Фахрийларимизнинг талаб-истакларига мувофиқ буюк алломалар қадамжоларига саёҳатлар, мумтоз куй ва қўшиқлардан иборат маданий-маърифий тадбирлар, концерт дастурлари ташкил этилмоқда.