[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

07.12.2016. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот, муассасаларда турли соҳа ходимлари, айниқса ёшлар билан давра суҳбатлари, учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири байрам муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Саховат” уйида бўлиб ўтди.

“Конституция – Бош Қомусимиз” мавзусида бўлиб ўтган ушбу тадбирда Мустақиллик йилларида диёримизда инсон манфаатлари энг олий қадрият сифатида амалда қадр топиб, бу борада тизимли ишлар амалга оширилаётгани, ҳар бир фуқаронинг конституцион ҳуқуқлари таъминланаётгани, шунингдек, кекса авлод вакиллари, турли соҳада меҳнат қилаётган ташаббускор ходимлар, иқтидорли ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қуватланиб, уларга эҳтиром кўрсатилаётгани қайд этилди.

Тадбир сўнгида “Саховат” уйида яшовчи кекса ижтимоий ҳимояталаб инсонлар моддий ва маънавий қўллаб-қувватланди. Маданий тадбир ташкил этилиб, кўнгиллари кўтарилди.