22.12.2016. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация томонидан жорий йилда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ёш оналар, қишлоқ жойларида яшовчи турли соҳа ходимлари, ёш оилалар вакиллари саломатлигини мустаҳкамлаш йўналишидаги ишлар шулар жумласидандир. Масалан, республикамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган кўп болали эхтиёжманд оилалардан 427 нафар аёл, 211 нафар таълим муассасалари ходимлари, 201 нафар соғлиқни сақлаш ходимлари, 209 нафар ёш оилалар вакиллари касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда бепул соғломлаштирилди.
Шунингдек, Ватанимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, унинг равнақи, янада гуллаб-яшнашига муносиб ҳисса қўшиб келаётган 34 нафар турли соҳа ходимлари, “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилишида иштирок этган 15 нафар илғор мутахассис, 310 нафар кекса авлод вакиллари касаба тизимдаги сиҳатгоҳларга йўлланма билан таъминланди. Меҳнаткашларнинг 14361 нафар фарзандлари болалар соғломлаштириш оромгоҳларида бепул дам олдирилди.