[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

01.02.2017. 2017 йилнинг 30 январидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги янги сайланган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари учун ўқув машғулотлари бошланди.

Хафталик ўқув машғулоти “Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш” мавзуси асосида олиб борилади.

Ўқув дастурига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” маърузасининг аҳамияти, “Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенцияси мазмун-моҳияти”, “Касаба уюшмалари органларида иш юритишни ташкил этиш”, “Бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳасида касаба уюшмаларининг вазифалари”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг долзарб масалалари”  каби мавзулар киритилган. Машғулотлар ўқитувчи тренерлар  томонидан мулоқот  ва  интерфаол усулида олиб борилмоқда.