[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.02.2017. Ишчи-ходимларнинг соғлом ва хавфсиз иш ўринларида меҳнат қилишини таъминлаш ҳамда ходимлар меҳнатини муҳофазалаш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида мамлакатимизда тизимли ишлар олиб борилмоқда. Янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунини (янги таҳрирдаги) фикримиз далилидир.
Бугунги кунда янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб, ходимларга хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишига оид қонуности ҳужжатлари лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислари томонидан “Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни ташкиллаштириш тўғрисидаги намунавий Низом”, “Ташкилотнинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати тўғрисидаги намунавий Низом”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тўғрисидаги Низом”, “Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш тизимининг аудити тўғрисидаги Низом”, “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари тўғрисидаги Низом”, “Меҳнат шароитларининг давлат экспертизаси тўғрисидаги Низом”, “Касб касалликларини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом” лойиҳалари атрофлича ўрганиб чиқилди ҳамда тегишли таклифлар тайёрланди.
Мазкур қонуности ҳужжатларининг янги таҳрирдаги Қонунга мослаштирилиши энг аввало, меҳнатни муҳофаза қилишни республика, тармоқ ва ҳудуд даражасида самарали ва тўғри ташкил этилишини таъминлайди. Шунингдек, иш берувчи билан бирга ходимнинг ҳам меҳнат муҳофазаси борасидаги масъулиятини ошириб, давлат назорат органларининг аралашувисиз меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги тадбирларни тўғри ташкил қилиш борасида иш берувчининг қизиқишларини оширади. Энг муҳими касб касалликлари ва ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиниш самарадорлиги ортиб, бу орқали ташкилотнинг иқтисодининг янада ривожланиши ҳамда ходимларнинг ижтимоий ҳимояси мустаҳкамланишига эришилади.