[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

17.02.2017. Қонун ижроси билан кучли. Маъмурият раҳбари ва касаба уюшма қўмитаси раисининг жамоа олдида ҳисоб бериши, аввало, ходимлар манфаатини янада самарали таъминлашга хизмат қилади.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Чилонзор туман кенгаши ташаббуси билан 2016 — 2018 йиллар учун 37 та бошланғич ташкилотда жамоа шартномалари тузилган. Айни кунларда уларнинг барчасида ушбу ҳужжат ижросига бағишланган йиғилишлар якунига етди. Эътиборлиси, уларда жамоа шартномасининг ўтган йил давомида бажарилишигина эмас, балки жорий йил моҳиятидан келиб чиқиб қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам белгилаб олинишига эришилди.

Яна бир муҳим жиҳат, тармоқ туман кенгаши томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари яхши йўлга қўйилган. Педагог ходимларга қулай меҳнат шароити яратиш, зарур иш қуроллари билан таъминлаш, дарсдан бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун имкониятлар яратилган. Ўтган йили 22-Меҳрибонлик уйи «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши касаба уюшма қўмитаси» танловида шаҳар миқёсида 1-ўринни эгаллади.

— Аъзолар ҳуқуқини ҳимоялаш, уларнинг муаммо ва ташвишидан доимо хабардор бўлиш биринчи галдаги вазифамиздир, — деди тармоқ касаба уюшмаси Чилонзор туман кенгаши раиси Ўлмас Қаҳҳорова. — Хал­қимиз табиатан сермулоҳаза бўлиб, «пичоқ суякка қадалмагунича» бирор жойга арз қилиб бормайди. Шундай экан, биз дардини тўкиб солган инсонлар ишончини оқлашимиз зарур.

Туман кенгашига ўтган йилда 72 ёзма, 13 оғзаки мурожаат келиб тушди. Педагог ва соҳада улар билан ёнма-ён меҳнат қилаётган ишчилардан тушаётган аризалар ўрганилганида, айрим раҳбарларнинг ҳуқуқий билими етарли эмаслиги маълум бўлди. Аъзолар ҳақ-ҳуқуқини ҳимоялаш, камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар қабул қилинди.

Ўтган йилда тармоқ туман кенгаши тасарруфида фаолият юритаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож кўплаб ходимларга моддий ёрдам кўрсатилди. Соҳа вакилларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш мақсадида «Маънавият соатлари» ўтказилиб, уларда таниқли санъаткорлар, малакали ҳуқуқшунослар, сиёсат арбоблари турли масалаларга оид маърузалари билан иштирок этди. Аъзолар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шакллантириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, кўплаб спорт мусобақаларида аъзоларимиз республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллаётир.

Фаолият олиб бораётган ходимлар ва улар оила аъзоларининг соғлигини мустаҳкамлашга кенг имконият яратиб бераётгани ҳам барчани хушнуд этмоқда. Жами 200 га яқин киши ижтимоий суғурта ва касаба уюшма бадаллари ҳисобидан республикамиздаги нуфузли сиҳатгоҳларда дам олиб қайтди. Бундан таш­қари, ходимларимиз фарзандларидан 110 нафарига оромгоҳларга имтиёзли йўлланмалар берилди.

Юртимиз қадимий ва бетакрор обидалари, муқаддас қадамжолари билан дунёга машҳур. Фаол, кекса ходимларимизнинг шундай масканларга саёҳатини уюштиришга ҳам катта эътибор қаратилган. Соҳа вакилларидан 250 нафари Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларида бўлиб қайтишди.