[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

21.02.2017. Андижонда Марказий банк Республика инкассация хизмати давлат унитар корхонасида 2013 — 2016 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг ўтган йили вилоят бўйича бажарилиши якунларига бағишланган конференцияда 56 делегат иштирок этди.

Таъкидландики, унитар корхонанинг вилоят бош­қармасида ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатлари иш берувчи ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотининг ижтимоий ҳамкорлигида қатъий ҳимояга олинган. Жамоа шартномасига кўра, меҳнаткашларни қўшимча маблағлар, белгиланган муддатларда махсус хизмат кийим-кечак ва шахсий ҳимоя воситалари, хўжалик материаллари билан таъминлаш кўзда тутилган. Ҳисобот даврида 221 нафардан зиёд ходим мавжуд имтиёзлардан фойдаланди. Шунингдек, ходимлар изчил равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказиб борилаётир.

Якунланган йилда 15 нафар ишчи ҳамда уларнинг яқин қариндошларини касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда имтиёзли соғломлаштиришга эришилди. Ёз мавсумида ходимларнинг 33 нафар фарзанди болалар оромгоҳларида ҳордиқ чиқарди.

Конференцияда давлат унитар корхонаси вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Қ.Исмоилов ҳамда бошланғич касаба уюшма кўмитаси раиси ­А.ўаниевнинг ҳисоботлари эшитилди. Сўзга чиққанлар ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясидан қониқиш ҳосил қилаётганлигини, бу иш унумдорлигини таъминлашнинг муҳим омили бўлаётганини таъкидлашди. Қизғин муҳокамалардан сўнг  2017 — 2019 йиллар учун жамоа шартномаси қабул қилинди.

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Г.Абдуллаева келгусидаги устувор вазифалар хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.