28.02.2017. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрь “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги ПҚ–2688-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 20 февраль куни Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида жами 170 нафар фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш тадбири бўлиб ўтди.
Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш тадбирида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Наманган вилоят ҳокимлиги, Мудофа ишлар бошқармаси ва бошқа жамоат ташкилотлари муддатли ҳарбий хизматга кетаётган фуқаролар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.
Тадбирда 170 нафар муддатли ҳарбий хизматга кетаётган фуқароларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг эсдалик совғалари (гигиеник воситалар ҳамда Амир Темур салтанати номли китоб) ҳамда байрам дастурхони, маданий концерт тадбирлари ташкил этилди.