07.03.2017. Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият меҳнат қилаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, уларни саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали мухофаза қилиш “Спорт- саломатлик гарови” спартакиадасининг бош мақсадидир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 9 январдаги “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада ўтказиш тўғрисида”ги 5-57 ”с”- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан жорий йилнинг 4 март куни Тошкент молия институтининг Олий ўқув юртлариаро спорт мажмуасида пойтахт касаба уюшма тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчилар ўртасида спортнинг стол тенниси, шашка шахмат, бадминтон, сузиш ҳамда волейбол турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси ўринбосари Махмадалиев Бахтиёр Хасанович ҳамда Бирлашма Кенгаши раиси Аҳмедов Сайфулла Норматович сўзга чиқиб мусобақа иштирокчиларини спорт байрами билан табрикладилар.
Спартакиаданинг Тошкент шаҳар босқичида 11та жамоадан иборат 180 нафарга яқин пойтахтдаги корхона, ташкилотлар, муассасалар ходимлари фаол иштирок этдилар.
Мазкур мусобақаларда турли касб ва ёшдаги спортни оммавийлашиб боришига хизмат қилаётган ҳаваскор спортчилар, спорт иҳлосмандлари спортнинг шахмат, шашка баҳсларидаги маҳорати, бадминтон бўйича беллашувлардаги чаққонлиги, волейбол ўйинларида аҳил бир жамоа бўлиб ҳаракатланиши, сузишдаги маҳоратини, стол теннисидаги эпчилликларини намойиш этдилар.
Спортнинг барча турлари муросасиз беллашувларга, ҳаяжонли дақиқаларга бой бўлиб, қизғин тарзда ўтган баҳсларда ғолиблар аниқланди.
Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари Бирлашма Кенгаши томонидан таъсис этилган совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.