[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

11.03.2017. Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича Бош келишув бажарилиши устидан назоратни амалга оширувчи учтомонлама комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича 2014-2016 йиллар учун тузилган Бош келишувнинг 2016 йилдаги ижроси кўриб чиқилди ҳамда 2017-2019 йиллар учун тузилган янги Бош келишувнинг жорий йилдаги ижроси борасидаги вазифалар белгилаб олинди.

Йиғилишда мамлакат раҳбарияти томонидан аниқ мақсадга йўналтирилган ижтимоий сиёсат олиб борилиши натижасида 2016 йилда Бош келишув билан белгилаб қўйилган параметрларнинг бажарилишида ижобий натижаларга эришилгани таъкидланди. Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг бирлашмалар эркинлиги ва касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисидаги 87-сонли Конвенцияси ратификация қилинди, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди, “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун янги таҳрирда қабул қилинди.

Бундан ташқари бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи – 15 фоизга, аҳоли жон бошига реал даромадлар – 11 фоизга ўсди, 726 минг нафарга яқин аҳолининг, шу жумладан, 438,5 минг коллеж битирувчисининг бандлиги таъминланди. Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлаштирилиши ва иш ўринларида қўнимлилиги устидан мониторинг йўлга қўйилди.

Шуни ҳам таъкидлаш зарурки, меҳнат муҳофазаси ва хавсизлиги соҳасида профилактика чоралари кучайтирилиб, Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) йиғилишларида ҳамда касб касалликларини текшириш бўйича комиссиялар ишида касаба уюшмалари вакилларининг иштироки таъминланди.

Иқтисодиётнинг барча секторларида жамоа-шартномавий муносабатларни изчил ривожлантириш борасида Бош келишув муҳим аҳамият касб этди. Республикамизда 95 та таромоқ, 14 та ҳудудий келишувлар, бевосита корхона, ташкилот ва муассасаларда эса 122 мингдан ортиқ жамоа шартномалари амал қилмоқда.

Жамоа шартномавий ҳужжатлар воситасида болали оилалар, аёллар, меҳнат фахрийлари ва ёш авлод вакилларига 165 млрд. сўмлик моддий кўмак чоралари қўлланилганини ҳам эътироф этиш зарур. Шунингдек, Касаба уюшмалари тизимидаги санаторийларда аҳолининг эҳтиёжманд тоифалари вакиллари, шу жумладан, 427 нафар ишлаётган аёллар, 412 нафар соғлиқни сақлаш ва таълим тизими ходимлари, 209 нафар ёш оилалар вакиллари бепул соғломлаштирилди.

Йиғилишда шунингдек, учтомонлама комиссия аъзолари вазифалари тақсимланиб, 2017 йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди. Устувор вазифалар қаторидан:

Ўзбекистон   Республикаси    Президентининг    2017  йил   7  февралдаги   ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури бажарилишига ҳар томонлама кўмаклашиш;

колл-марказлар, ишонч телефонлари ва виртуал қабулхоналар тармоғини кенгайтириш орқали ижтимоий-меҳнат масалалари юзасидан аҳоли билан қайта алоқа механизмини янада такомиллаштириш;

иш ҳақи ўз вақтида тўланиши ҳамда энг кам меҳнат ҳақи стандартларига иш берувчилар томонидан риоя этилиши устидан давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш;

иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказуви ташкилотлар сонини, олий таълим муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар тайёрланишини кўпайтириш;

иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, тиббий кўрикдан ўтишда ходимлар чиқимдор бўлишининг олдини олиш ишлари юзасидан назоратни кучайтириш;

Халқаро меҳнат ташкилотининг ратификация қилинган конвенцияларига қатъий риоя этилишини таъминлаш каби масалалар ўрин олди.

Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Матбуот хизмати