[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

14.03.2017. “Ўзкимёсаноат” АЖ тизимидаги корхоналарнинг муҳандис-техник ходимлари 1 хафта давомида “Ўзкимёсаноатлойиҳа” АЖ биносида ўқув дастурга асосан меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги бўйича ўқитилди.

Ўқув курслари Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида”ги Намунавий низом ҳамда “Ўзкимёсаноат” АЖнинг ўқув дастури асосида бўлиб ўтди.

Ўқув якунида “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси, Чирчиқ шаҳар меҳнат бошқармаси ва Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ходимларидан таркиб топган комиссия 14 нафар мухандис-техник ходимларнинг билимларини синовдан ўтказдилар ҳамда синов натижасига кўра барча тингловчиларга сертификатлар топширилди.

Тингловчилар ўқув курслари ташкилотчиларига ўтказилган мазмунли, қизиқарли дарслар учун миннатдорчилик билдириб келгусида шу каби ўқувларни янада қизиқарли ўтказиш юзасидан ўз таклифларини бердилар.