[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

28.03.2017. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ўқув марказида “Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Касаба уюшмалари Федерациясининг Хотин-қизлар кенгаши томонидан ташкил этилган мазкур семинар-тренингда хотин-кизларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, меҳнат қонунчилиги ва меҳнат муносабатлари, халқаро меҳнат стандартлари, касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари тўғрисидаги билимларини ошириш, аёллар учун қулай, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, меҳнатни муҳофаза қилиш, ҳуқуқий маданиятни ошириш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ўртага ташланди. Тренинг давомида иштирокчилар 4 гуруҳга бўлиниб, меҳнат муносабатларига оид амалий машғулотларда иштирок этдилар.

Шунгдек, йиғилишда тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари муҳофазасига кўмаклашиш, Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган, хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат ҳуқуқларига оид Конвенциялари талабларининг меҳнат жамоаларида бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш каби йўналишларда амалга оширилаётган тадбирларнинг мазмун-моҳияти  очиб берилди.

Касаба уюшмаси тренерлари кўмагида бу каби семинар-тренингларни тизимли ташкил этиб бориш, шу мақсадда касаба уюшмалари тизимидаги Хотин-қизлар комиссиялари раисларининг ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш орқали салоҳиятларини ошириш масалаларига алоҳида тўхталинди. Мазкур йўналишлардаги ишлар иурли соҳаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш ишларини янада такомиллаштириш имконини бериши таъкидланди.